Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ўзбек тили фахримиз!


  


Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда "Давлат тили ҳақида"ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланган эди. Мазкур сана муносабати билан адлия органлари ва муассасаларида “Ўзбек тили ойлиги”  ўтказилаётган бўлиб, адлия ходимлари томонидан давлат тилимининг жамиятда ва иш юритишда тутган ўрнива аҳамиятини аҳоли хусусан, ёшларга тушунтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

      Жумладан, жорий йилнинг 19 октябрь куни Ромитан туман адлия бўлими ходимлари томонидан тумандаги 1 ҳамда 2-умумий ўрта таълим мактабларида "Ўзбек тили фахримиз!" шиори остида ўқувчи ёшлар учун ўқув-семинар тадбирлари ўтказилди.

      Шунингдек, тадбирлар давомида педагог ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. 


Каналга уланиш

https://t.me/buxoro_adliya_uz