Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

ОНА ТИЛИМ САРЧАШМАНГДАН, САРХУШ ДИЛИМ!


Тил миллат тарихи, қиёфасининг бир бўлаги, маданият ва тамаддун йўлидир. Она тили эса миллатнинг руҳидир. Тилни асраш, ривожлантириш миллатнинг юксалишига хизмат қилади.


Бугун, жорий йилнинг 21 октябрь куни она тилимиз – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигини 31 йиллигига бағишлаб, Ғиждувон туманидаги 36-сон мактабда "Она тилим сарчашмангдан, сархуш дилим!" шиори остида адабий-маърифий кеча ўтказилди.


Бадиий кечада ўқувчилар машҳур шоирларимизнинг ижодидан шеърлар, асарлар парчаларини ўқиб беришиб, саҳна кўринишлари орқали тил билиш халқ маданиятини ва тарихини ўрганишда ёрдам беришини намоён этишди.


Шунингдек, тадбир давомида Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи Дилшод Нарзуллаев ўқувчиларнинг она тилига бўлган эътиборлари мақтовга лойиқлигини таъкидлаб, адлия органларида ҳам мазкур сана кенг нишонланаётганини, адлия ходимларининг она тилига садоқатлари шунчалар кучли эканлиги, тилимизнинг жамиятимиздаги аҳамияти хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Ҳукуматимиз томонидан ўзбек тилини янада ривожлантиришга қаратилаётган беқиёс эътибор келажак авлод учун тилимизнинг соф ҳолда етказилиши учун алоҳида ўрин эгаллайди!

Ғиждувон туман адлия бўлими