Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бухоро шаҳридаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.


   


Бугун Бухоро шаҳридаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
    Бухоро шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Махбуба Махкамова ўқувчиларга ўзбек тилининг тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди. 
    Тадбирда ўқувчиларнинг ўзбек тили бўйича саводхонлиги даражасини аниқлаш мақсадида турли қизиқарли викторина-ўйинлар ҳамда шеърхонлик тадбирлари ҳам бўлиб ўтди.
    Тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечаларнинг ўтказилиши ёшларнинг қалбида она тилимизга муҳаббат, миллий ва жаҳон адабиётини теран нигоҳ билан ўқишга қизиқиш уйғотиш, китобхонлик маданиятини оширишда алоҳида ўрин тутади.