Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

УЙМА-УЙ ЮРИШ ТИЗИМИ - МУАММОЛАР ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ


«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.


Дарҳақиқат, айни пайтда "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" широри остида аҳоли билан ишлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва энг асосийси уларнинг муаммолари билан қизиқиш борасида адлия идораси ходимлари фаол ҳаракатларни олиб бормоқдалар.


Бинбарин, жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари давомида “Темир дафтар”га киритилган 61 та МФЙда 676 та оила вакиллари билан суҳбат ўтказилди. Шундан, 303 таси хотин-қизлар, 62 таси эса ёшларни ташкил этади.


Яна бир муҳим жиҳат ўрганишлар давомида жами 586 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тегишли тартибда ўрганиш учун 90 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, шундан 18 таси ҳудудий адлия идоралари томонидан ҳал этилган, 12 таси тегишли ташкилотга юборилган. Қолган 60 та мурожаатлар айни пайтда кўриб чиқиш жараёнида.


Масалан, тадбир давомида Ромитан туманидаги А.Навоий МФЙда яшовчи фуқаро А.Х.нинг мурожаатига асосан фарзанди Ш.П. тумандга "Toddier Town" давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди.


Шунингдек, Ромитан туманидаги Гулистон МФЙда яшовчи фуқаролар Я.Х. ва Ш.Ҳ.ларнинг оилавий шароити инобатга олиниб, мурожаатлари асосида "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаролар М.Р. ва Э.Т.ларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларга бола нафақаси олинишида амалий ёрдам кўрсатилди.


Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, вилоят “темир дафтарига” киритилган жами 42 минг 741 та оиладан ҳозирда 29 минг 725 таси мазкур рўйхатдан чиқарилиб, 13 минг 16 та оиланинг шароитини яхшилаш, ҳуқуқий муаммоларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими