Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ўз аҳамиятини йўқотган қонун ҳужжатлари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27.09.2020 йилда ПФ-6075-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, Фармон билан Президентнинг 500 га яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлари бекор қилинган.

Фармонга мувофиқ қуйидагилар амалга оширилади: Олий Мажлис палаталари, Президент, Ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг индивидуал ва ташкилий тусдаги ҳужжатларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлаш мезонларини белгилаш; янги тахрирдаги қонун ҳужжатини қабул қилиш ўрнига янги қонун ҳужжатини қабул қилиш амалиётини жорий этиш; Президент ва Ҳукуматнинг расмий саналарни нишонлашда ишланмайдиган кунни белгилаш, дам олиш кунини кўчириш ҳамда тадбирларни ўтказиш ҳақидаги ҳужжатларини йил якуни бўйича ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий қилиш; қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш ва уни тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; қонунчилик базасини хатловдан ўтказиш ва уни тизимлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шунингдек, Фармонга кўра: қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тартибга солишнинг таъсирини баҳолаш лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотлар томонидан regulation.gov.uz портали орқали; амалдаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳуқуқий мониторинг бўйича электрон майдончадан фойдаланган ҳолда; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш “E-Qaror” ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши, қуйидагиларни назарда тутувчи тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича таҳлилий материаллар қонун ҳужжатлари лойиҳаларига илова қилиниши шарт: муаммо таҳлили ва ҳал этиш йўллари; рақобатга таъсирнинг баҳоси; янги тартибга солиш воситалари ва уларни жорий этишнинг эҳтимолий оқибатлари прогнози ва баҳоси; фуқаролар ва тадбиркорлар учун фойда ва ҳаражат таҳлили, Фармонга мувофиқ, Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланиши, ҳар йили баҳолаш тизими ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ОАВда эълон қилади ҳамда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиши, адлия вазирлигида тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилди, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходим белгиланди, шу билан бирга, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш портплига “Очиқ платформа” жорий этилди ва бунда қуйидагилар назарда тутилади: жамоатчилик, бизнес ҳамжамияти, илмий доиралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлар; давлат органлари билан тематик онлайн учрашув ва муҳокамалар ўтказиш бўйича ташаббус кўрсатиш; қонун ҳужжатларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсирини баҳолашда “краудсорсинг” имкониятларидан фойдаланиш, онлайн сўровномалар ўтказиш, 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимяти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилади, 2021 йил 1 февралга қадар илмий-таҳлилий фаолият натижасида ишлаб чиқилган таклифларни оммавий онлайн ахборот тизимида мажбурий акс эттириш механизми жорий этилади.

ДИЛШОД НАРЗУЛЛАЕВ,
Ғиждувон туман адлия бўлими бошлиғи