Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Бухоро шаҳрида уйма-уй юриш тадбирлари давом этмоқда!


  

“Халққа хизмат олий ҳиммат” деганларидек, Бухоро шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Бунёдкор, С.Айний, Намозгоҳ, А.Сифатмуний, Подшоҳи, Наврўз МФЙларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоли масалалари ва қизиқтирган саволлари бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилди.

Шунингдек, тадбир давомида аҳолига ишсизликдан ҳимояланиш, кредит, нафақалар ва бошқа турли тарғибот материаллари, Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали ҳамда мурожаат қилишлари учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) бюролари ва бошқарманинг тегишли телефон рақамлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари акс эттирилган флаерлар тарқатилиши таъминланди.


Каналга уланиш

https://t.me/buxoro_adliya_uz