Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Шофиркон туманида уйма-уй юриш тадбирлари давом этмоқда!


 
 


Шофиркон тумани адлия бўлими ходимлари томонидан “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда. 

Жумладан, жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Боғиафзал,Бобоато, Бобир, Пахтаобод, Тезгузар, Саврак МФЙларида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоли масалалари ва қизиқтирган саволлари бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ўрганилиши вақт талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олинди.

Шунингдек, тадбир давомида аҳолига ишсизликдан ҳимояланиш, кредит, нафақалар ва бошқа турли тарғибот материаллари, Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали ҳамда мурожаат қилишлари учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) бюролари ва бошқарманинг тегишли телефон рақамлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари акс эттирилган флаерлар тарқатилиши таъминланди.