Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди


2020 йил 29 октябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вилоят адлия бошқармаси ва тизимдаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якуни, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳайъат мажлиси вилоят юридик техникум мажлислар залида ўтказилиб, унда бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ҳамда вилоят нотариал архиви раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

Ҳайъат мажлисида бошқарма бўлимлари ва тизимдаги идоралар томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилганлиги, хусусан, 69 та қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилганлиги, 57 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги, бошқармага келиб тушган жами 732 та мурожаатнинг
309 таси, туман (шаҳар)адлия бўлимларига келиб тушган 1 812 та мурожаатларнинг 1 304 таси қонуний ҳал этилганлиги, аниқланган 37 мингдан ортиқ қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 856 та тақдимнома, 4 та жиноий таклиф, 112 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф ва 2 991 та огоҳнома киритилгалиги ва киритилган таъсир чораларига асосан 103 нафар шахслар маъмурий, 140 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилганлиги, судларга 3 млрд. 691 млн. сўмлик 352 та даъво аризалари киритилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 8 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Қайд этиш лозимки, сўнгги пайтларда адлия органларида аҳоли билан мулоқоти тубдан ўзгарди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди, инновацион янги лойиҳалар асосида замонавий тарғиботнинг ўзига хос кўринишлари яратилди.

Шу билан бирга ҳайъат мажлисида асосий эътибор мавжуд хато ва камчиликлар ҳамда уларнинг илдизларини пухта танқидий таҳлил қилишга, фаолиятдаги муаммоларни очиқ-ошкора муҳокама қилишга қаратилди.

Хусусан, аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилишда айрим тизимли муаммолар мавжудлиги, айрим туман (шаҳар) адлия бўлимлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришга жиддий ёндашмаётганлиги, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, соҳани такомиллаштириш ва аҳолига қулайликлар яратишдаги муаммоларни ҳал этишда раҳбарларда шахсий ташаббус ва талабчанликнинг етарли бўлмаётганлиги, мавжуд амалиётни яхшилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни оммалаштириш бўйича ишлар қониқарсиз олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, кун тартибидаги масалалар бўйича марказий аппарат таркибий бўлинма бошлиқлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Ҳайъат мажлиси якунида бошқарма бошлиғи томонидан адлия органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари шаффофлашувига йўналтирилган ислоҳотлар “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да янада кенг қамров касб этиши яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими