Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

14 нафар номзоддан 2 нафари етарли балл тўплаб, лавозимга тавсия этилди



Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси тизимидаги мавжуд бўлган бўш иш ўринлари Бухоро шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси, Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси, Бухоро туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича навбатдаги танлов бўлиб ўтди.

Номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 68-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида HR–менежмент тизими тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ўрганиб чиқилиб, хулоса тузилган ва танлов ўтказилиши куни, вақти ва жойи тўғрисида ҳар бир номзод хабардор қилинган бўлсада, 2 нафар номзод иштирок этмади.

Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 12 нафар номзоддан 2 нафари яъни Фармонов Ҳалим Қурбон ўғли (140 балл)- Бухоро шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси, Шарипов Нодиржон Шавкатович (113 балл)- Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларга тавсия қилинди.

Қолган номзодлар етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.

Кадрлар бўлими