Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Спорт – соғлиқ гарови!


Мамлакатимизда охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бинобарин, бир неча ойдирки, давом этиб келаётган пандемия даврида юртимизда карантин тартиб-қоидаларининг юмшатилгани муносабати билан ниҳоят, қатор спорт мусобақалари ҳам секин-аста бошланмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни "Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастур"и доирасида ишдан ташқари пайтда адлия ходимларини спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорлиларни саралаб олиш, футбол спорт тури бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли ўйинчилардан жамоаларни шакллантириш мақсадида футбол спорт тури бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинда бошқарманинг барча иқтидорли, спортга иштиёқи баланд ходимлари иштирок этиб, шиддатли ўйин намойиш этишди.

Дарҳақиқат, карантин пайтида спорт билан шуғулланиш, ҳар куни бадантарбия машқларини бажаришнинг ўзи ҳам турли касалликларга нисбатан иммунитет ҳосил бўлиши ва кайфиятни кўтаришда ҳам яхши самара беради.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими