Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Ҳуқуқий саводхонлик – бугуннинг талаби


Ҳуқуқий саводхонлик деганимизда жамият аъзолари бўлган ҳар бир фуқаро ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий тафаккур асосида ҳуқуқий борлиқни англаши, ҳуқуққа итоат этиш лозимлигини тушуниши, талаб даражасида қонунчилик талабларини билиши, амалдаги қонунчиликни ҳурмат қилиши ва уларга риоя этилишига онгли ҳаракат қилиши тушунилади.


Ҳозирги глобаллашув, илмий-техник тараққиёт даврида аҳоли ва ижрочиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланиш муҳим саналади.


Шунга кўра, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Бухоро вилоят Мудофаа ишлари бошқармасида карантин тартибига қатъий риоя этган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида семинар тадбири ўтказилди.


Тадбирда вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Б.Нишонов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги "Ҳарбий тиббёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4870-сон қарорининг мазмуни ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида кўргазмали тарғибот воситаларидан фойдаланган ҳолда маъруза қилинди.


Тадбир якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан савол-жавоблар орқали ўзаро фирк алмашишди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ