Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Уйма-уй юриш давомида муаммолар ечим топмоқда


Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун раҳбарлар халқ билан мулоқот қилиши, фуқароларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши кераклигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда.


Айниқса, адлия ходимларининг "Мадад" нодавлат нотижора ташкилотининг маслаҳат бюролари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида аҳолига ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали фуқароларнинг эртанги кунга ишонч ва давлат хизматчиларига нисбатан ҳурмат ошмоқда.


Бинобарин, Бухоро вилоятида ҳам адлия ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 19 октябрь кунидан бошлаб ҳуқуқий маслаҳат тадбирлари анча фаол олиб борилиб, жами туман ва шаҳарлардаги 169 та маҳаллада 1700 та оила вакили билан мулоқот олиб борилиб, уларни қизиқтирган саволлар, турли муаммолар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда айримлари атрофлича ўрганилиб жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.


Учрашувлар давомида айни пайтда 1500 дан ортиқ фуқароларга жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса 151 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилиниб, шундан 86 таси адлия органлари томонидан ҳал этилди. 21 та мурожаат эса ваколат доирасида кўриб чиқилиши учун бошқа ташкилотларга юборилди.


Уйма-уй юриш чоғида фуқароларга ишсизликдан ҳимояланиш, кредит, нафақа, солиқ имтиёзлари ва бошқа масалалар юзасидан тайёрланган 2000 мингдан ортиқ кўргазмали тарғибот материаллари тарқатилиб, мурожаат қилишлари учун Адлия вазирлигининг ва вилоят адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, ишонч телефон рақамлари кенг тарғиб қилинди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ