Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Мудофаа ишлари бўлимида семинар тадбири ўтказилди


Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Жондор туман Мудофаа ишлари бўлимида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун семинар тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман адлия бўлими бошлиғи Умид Шеров томонидан соҳада қабул қилинган қонунчиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2020 йилдаги "Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари"ги ПҚ-4870-сонли қарори мазмун-моҳияти хусусида кўргазмали тарзда маъруза қилинди.

Бўлим бошлиғининг таъкидлашича қарорга кўра эндиликда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети негизида Мудофаа вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ташкил этилди ва академия давлат олий ҳарбий таълим муассасаси ҳисобланади. Академияда таҳсил олиш учун 2021/2022 ўқув йилидан номзодлар Ўзбекистон олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичини ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини энг юқори натижалар билан тамомлаган талабалар орасидан Мудофаа вазирлиги томонидан танлаб олинади.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли ҳуқуқий жавоблар олишди.

ИФТИХОР ЭРГАШЕВ
Жондор туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси