Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Бухоро тумани Мудофаа ишлари бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди


Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Бухоро тумани Мудофаа ишлари бўлимида «Ҳуқуқий онгни ошириш давр талаби!» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тўхтаев ҳарбий соҳада қабул қилинган қонунчиликдаги ўзгаришлар, ҳарбийларга берилган имтиёзлар хусусида фуқаролик, меҳнат, оилавий муносабатлар ва никоҳ қонунчиликлари борасида маъруза қилди.

Тадбир якунида, адлия ходими томонидан "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюролари ҳамда Адлия вазирлигининг телеграмм ижтимоий тармоғидаги @huquqiyaxborot канали ҳақида маълумотлар берилиб, ушбу каналга уланиш тавсия этилди.

Бухоро туман адлия бўлими