Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Мерос мулкини расмийлаштириш учун қачон ва қаерга мурожаат қилишим керак?


Отам 2020 йил 1 сентябрь куни отам вафот этди. Отамдан қолган мерос мулкини расмийлаштириш учун қачон ва қаерга мурожаат қилишим керак?

Когон туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нозима СУЛТАНОВА:
 
Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига кўра, мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
Шунга кўра, Сиз мерос очилган жойдаги нотариал идорага меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилишингиз мумкин.