Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сўраган эдингиз


2018 йилда юридик коллежини битирганман. Маълумотим ўрта-махсус, мутахассислигим ҳуқуқшунос. Мен давлат ташкилотларида юрисконсульт лавозимида ишлай оламанми?

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Феруз МУҚУМОВ:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандига асосан Юридик хизмат ходими ёхуд юрисконсульт лавозимида олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс ишлаши мумкин.
Шунингдек, мазкур Низомнинг 9-бандига асосан юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти ишлаши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, сиз юрисконсульт ёрдамчиси лавозими жорий этилган давлат органи ва ташкилотида юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлашингиз мумкин.

Савол йўллаш учун 
https://t.me/Bux_viloyat_adliya_boshqarmasi