Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Коррупция ва жамият” номли иншолар танлови ғолиблари аниқланди


 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи  босқичи  ўз якунига етди. 

Икки йўналишда бўлиб ўтган танловнинг иккинчи босқичида жами 56 нафар талаба ва ўқувчи ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди. Мактаб, лицей-коллеж ўқувчилари ўртасида ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилган танловнинг иккинчи босқичи якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.

 Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида:

 1-ўрин. Музаффарова Малоҳат – Ғиждувон туманидаги 27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси
 2-ўрин. Ҳамидова Тигина – Бухоро шаҳридаги 42-мактабнинг 10-синф ўқувчиси
 3-ўрин. Давронова Дилшода – Бухоро туманидаги 41-мактабнинг 10-синф ўқувчиси

  Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида:

 1-ўрин. Хайриева Мафтуна – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси
 2-ўрин. Турдимуратова Дилором – Бухоро муҳандислик ва технология институти талабаси
 3-ўрин. Қахорова Гулираъно – Бухоро давлат тиббиёт институти талабаси

 Танлов ғолиблари танловнинг кейинги босқичи яъни Республика босқичига йўл олишади.
        Маълумот ўрнида иншолар танловининг 3-босқичи "КОРРУПЦИЯ ва КЕЛАЖАК" мавзусида жорий йилнинг 21 ноябрь куни ўтказилади. Бу сафар иншоларда коррупциянинг глобал оқибатлари, хусусан, коррупциялашган тузумларнинг инқирози, мамлакатнинг халқаро имижига ва келажагига таъсири ёритилиши, мавзу ҳам тарихий, ҳам халқаро контекстда очиб берилиши, коррупцияга қарши кураш борасида амалий таклифлар берилиши лозим.