Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Байроғимиз – фахримиз ва ифтихоримиздир”


   


Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги Ромитан туманидаги 1-2-сон умумий ўрта таълим мактаблари ва 3-4-сон мактабгача таълим ташкилотларида адлия ходимлари иштирокида кенг нишонланди.

       Бундан кўзланган мақсад ёшлар онги-тафаккурида мустақил Ўзбекистон байроғи — ўзбек халқининг азалий орзулари тимсоли сифатида эътироф этиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонликларини оширишдир.

       Тадбир давомида адлия ходимлари томонидан ўқувчи ёшлар ва боғча болаларига давлат рамзлари, хусусан давлат байроғига алоҳида тўхталиб, байроқдаги рангларнинг маъноси ва унинг яратилиш тарихи юзасидан тушунчалар берилди.

       Шундан сўнг, учрашув давомида таълим муассасаларида “Байроғимиз – фахримиз ва ифтихоримиздир” мавзусида ташкил этилган саҳнавий чиқишлар, викториналар ва турли ўйинлар бўлиб ўтди. Сана муносабати билан ўтказилган тадбирлар барча иштирокчилар учун манзур бўлди.