Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Яширин иқтисодиётни қисқартириш чоралари кўрилади



Мамлакатда пул-кредит, валюта, солиқ ва ташқи савдо сиёсати соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг жорий йилнинг 30 октябр куни ПФ-6098-сонли “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур фармонга асосан 2021 йил 1 январдан 2022 йил 1 январгача умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги тартиби жорий этилади.

Шунингдек, риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади ва қурилиш корхоналарига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан ишчилар ёллашга рухсат берилади.

Фармон билан Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди ва Комиссиянинг асосий вазифаларидан бири солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш чораларини кўриш ҳисобланади.

2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR-код ёки фискал белги асосида совринли ўйинларни ўтказиш амалга оширилади.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибида – Яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш бошқармаси,
Давлат солиқ қўмитаси таркибида Солиқ назорати департаменти ташкил этилди.

2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 10 фоизга қисқартирилади.

Давлат солиқ хизмати ва божхона хизмати органларининг мансабдор шахслари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказиш учун ҳафтасига 16 иш соатидан кўп бўлмаган муддатга жалб қилиниши мумкин.

Бунда, улар фақат солиқ, божхона ва валюта қонунчилигига риоя қилишга доир текширувларни ўтказиш учун жалб қилинади.

Хулоса ўрнида, мазкур фармон савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳаларда иқтисодиётдаги яширин айланмаларни олдини олиш, виждонли тадбиркорларнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилиш, улар учун тенг бўлган бизнес юритиш шартларини юзага келтиради.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ