Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сўраган эдингиз


Бувамга тегишли бўлган транспорт воситасини мен ишончномасиз бошқариш ҳуқуқига эга бўла оламанми? 

Когон шаҳрида  хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодир ГУЛЯМОВ:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сонли Фармони кўра, 2019 йил 1 октябрдан - транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинган. 
       Мазкур Фармонда бувадан ишончнома олинмаслиги назарда тутилмаганлиги сабабли сиз тегишли тартибда нотариал идорага ишончнома расмийлаштиришингиз лозим бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”да мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онасига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига, жиянларига ишончномаларни тасдиқлашда давлат божи (БҲМнинг 50 фоизи) ундирилишида имтиёз борлиги сабабли паспортлар, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, Сизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномангиз, бувангиз (отангиз отаси ёки онагизнинг отаси бўлса уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари)ни яқин қариндошлигини исботловчи ҳужжатни нотариал идорага тақдим этишингиз лозим бўлади.