Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сўраган эдингиз


 Мен уй-жойимни ўғлимнинг номига ҳадя қилиб расмийлаштириб берган эдим. Ўғлим менинг хол-аҳволимдан хабар олмай қўйганлиги сабабли энди уй-жойимни қайтариб олмоқчиман. Буни қандай амалга оширишим мумкин ва бунинг учун кимга мурожаат қилишим керак?

Когон шаҳрида  хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нодир ГУЛЯМОВ:

 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 507-моддасида ҳадя шартномасини бекор бўлиш асослари белгиланган.  Унга кўра ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
       Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
      Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
     Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.
     Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим.