Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ғолиблар муносиб тақдирланди!


Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан 2019 йил 14 октябрда “Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарорга асосан ташкил этилган иншолар танловининг иккинчи босқичи жорий йилнинг 16 ноябрь куни ўтказилиб, унинг натижаларига кўра икки йўналиш бўйича жами 6 нафар ғолиблар эълон қилинган эди.

Шунга кўра, жорий йилнинг 21 ноябрь куни вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида карантин тартибига риоя этган ҳолда бошқарма раҳбарияти томонидан ғолиблар тантанали равишда тақдирланиб, уларнинг келажакдаги ишларига омад тилаб қолинди.



Шунингдек, тадбир давомида адлия ходимлари назоратида совриндорлар томонидан иншолар танловининг учинчи босқичи учун "Коррупция ва келажак" мавзусида иншолар ёзиб берилди, Эндиликда мазкур иншолар Республика ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган мезонлар асосида баҳоланиб, танлов натижаси юзасидан Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ҳолибларни тақдирлаш қоида тариқасида, "9-декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиши куни" арафасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ