Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Вилоят ФВВ бошқармаси тизимида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ижрочилар томонидан қонун ҳужжатларини амалиётда тўғри қўллаш алоҳида эътиборга молик бўлиб, дастлаб давлат ташкилотларининг ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш ва бу ғояларни уларга чуқур сингдириш муҳим саналади.


Ғиждувон тумани

Қоракўл тумани

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи билан тасдиқланган графикка мувофиқ жорий йилнинг 20 ноябрь куни вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларда карантин тартибларига қатъий риоя этган ҳолда адлия ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилди.


Шофиркон тумани

Вобкент тумани

Мазкур ўқув курсларида иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар билан ишлаш тартиби, коррупцияга қарши кураш борасидаги олиб борилаётган ишлар ва соҳа фаолиятига доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, тадбирлар давомида иштирокчиларнинг кун тартибидаги ва бошқа масалалар бўйича саволларига адлия ходимлари томонидан тегишли ҳуқуқий жавоблар берилиши таъминланди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ