Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

"КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ" МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ


Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш мақсадида шаҳар адлия бўлими ходимлари «Коррупция – тараққиёт кушандаси» мавзусида ташкилотнинг барча масъул ҳамда ишчи ходимлари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда, Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи Абдураҳимхўжа Бафаев ходимларга хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳамиша огоҳликка ва аҳоли ўртасида муомала маданиятини яхшилаб боришга, қолаверса, коррупцияга йўл қўймаслик асосий мақсадлардан бири эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш давомида ишларни тўғри ташкиллаштириш, коррупцияни ўз вақтида олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаблар бўлмаслиги учун ноқонуний электр тармоғига улаш, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашиб, лавозим йўриқномасига зид равишда ишлаш, ишончдан фойдаланиб, таъмагирлик ёки фирибгарлик содир этилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг ўсиши коррупцияга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эканлигига урғу берилди ва тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам маъруза қилиниб, ушбу йўналишда – аҳолининг ҳуқуқий билимини ўстиришда давлат хизматчиларининг фаоллигини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бухоро шаҳар адлия бўлими