Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Архив иши бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилди


Бухоро вилоят архив иши бошқармаси

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ошириш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 26 ноябрь куни вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимилари ходимлари томонидан Бухоро вилояти Архив иши бошқармаси ва унинг тизим ташкилотларида карантин тартибига қатъий риоя этган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказилди.

Бухоро шаҳар

Ромитан туман

Тадбирлар давомида адлия ходимлари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мурожаатлар билан ишлаш тартиби юзасидан ҳамда мамлкатда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, текширишларда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тушунчалар берилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Шофиркон туман

Шунингдек, тадбирлар давомида иштирокчиларга адлия вазирлигининг Телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Ҳуқуқий ахборот” каналига уланиш ва бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган “Advice.uz” портали аҳамияти хусусида тўхталиб, каналга уланиш тавсия этилди.

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ БЎЛИМИ