Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” аниқланди


Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 16-25 ноябрь кунлари давомида “Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” номинациялари бўйича танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов “Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси” Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг 2020 йил 12 ноябрдаги ““Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” танловини ўтказиш ҳақида”ги буйруғига асосан палатанинг ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳамда вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизматларни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Жонибек Тилавов иштирокидаги ҳайъат аъзолари томонидан нотариусларнинг ҳуқуқий ва муомала маданиятини юксалтириш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилган.

Танловда ҳайъат аъзолари томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи жами 45 та нотариуслар орасидан нотариус фаолиятини ташкил этиш минимал талабларига риоя этилганлиги, нотариус ва жамоасининг муомала маданияти, тезкор савол-жавобларга тўғри жавоб бериш каби мезонларга асосан баҳолаш натижаларига кўра Бухоро туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Аслонова Марям Искандаровна энг яхши натижа кўрсатиб, Бухоро вилоятида “Йилнинг энг яхши нотариуси” ва “Йилнинг энг яхши нотариал идораси” танловининг вилоят босқичи ғолиби деб топилди ҳамда республика танловига йўлланма олди;

Нотариал палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят адлия бошқармаси танлов ғолибини табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Маълумот ўрнида танлов икки босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда палатанинг ҳудудий бошқармалари томонидан энг яхшилар аниқланган бўлса, иккинчи босқич республика миқёсида Нотариал палатаси Ташкилий қўмитаси томонидан 26-ноябрь - 5 декабрь кунлари давомида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов анъанавий тарзда ҳар йили анъанавий тарзда ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган.