Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг моҳияти, ҳолати ва қўлланиш соҳаси юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди



 Жорий йилнинг  30 ноябрь куни Бухоро туманида туман ҳокимлиги, ДХХ туман бўлинмаси, туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан ҳамкорликда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда "Дин ёки эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг моҳияти, ҳолати ва қўлланиш соҳаси" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

     Тадбирда ташкилотчилар томонидан диний ташкилот вакиллари ҳамда бошқа фуқароларга диний мутаассиблик ва экстремизмга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш, аҳолининг айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш, миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этиш ҳамда янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг асл мақсад ва моҳияти, унда яратилаётган имкониятлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.