Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Сўраган_эдингиз


Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар кимларга  берилиши мумкин?

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ж.Тилавов:

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғига кўра амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
      Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органлари юритувида бўлган ишлар муносабати билан уларнинг талабига биноан берилади.
     Нотариуслар томонидан шунингдек:
махсус ваколатли давлат органига — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);
давлат солиқ хизмати органига — кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини, мол-мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, шунингдек мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар;
ички ишлар органига — автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, ушбу воситаларни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага бериш, улардан текин фойдаланиш, уларнинг гаров, лизинг шартномаларини тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотномалар;
ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига — бошқа шахсга ўтказилаётган кўчмас мулкнинг кадастр рақами тўғрисидаги ва олувчи ҳақидаги маълумотлар;
кредит бюросига унинг сўровига кўра — битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);
риэлторлик ташкилотига унинг сўровига кўра — битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки ушбу объектга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар);
манфаатдор шахсларга васият қилувчининг вафотидан кейин — васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар берилади.
     Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади.