Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

АДЛИЯ АРАЛАШГАЧ КРЕДИТ АЖРАТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ


Ҳозирги кунда барча мутасадди ташкилотлар томонидан ҳудудлардаги «Темир дафтар» рўйхатидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, ҳудудий адлия органлари томонидан ҳам "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида адлия ходимлари ва "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюроси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойларда уйма-уй юриш орқали аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, улар муаммоларини жойида ҳал этиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Бинобарин, Пешку туманида ҳам ишчи гуруҳ томонидан уйма-уй юриш орқали жами 263 та хонадон вакиллари билан суҳбатлашиб, 235 та фуқарога жойида ҳуқуқий маслаҳат берилди ва 28 та мурожаат тегишли тартибда назоратга олиниб, шундан 19 таси ижобий ҳал этилди.

Жумладан, "Янгиобод" мағалласида яшовчи фуқаро Ҳ.Очилова адлия ходимларига мурожаат қилиб, ҳозирги кунда боқувчисини йўқотганлигини, қарамоғида 2 нафар фарзанди борлигини, оилавий шароити оғирлигини маълум қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Пешку туман адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, мурожаат муаллифига АТ "Халқ банки" Пешкў туман филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2019 йилдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги дастур доирасида аёллар гўзаллик салони очиб, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиши учун мурожаат муаллифига 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 15 % устама тўлаш шарти билан жами 28 500 000 сўм миқдорда кредит ажратилиши таъминланди.

Пешкў туман адлия бўлими