Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ФИБ Когон туманлараро судига даъво аризалар киритилди


Фуқаро М.С., Н.Ў., Н.С., Қ.И., А.Ж., Қ.Р., Н.Б., Т.Ш., Қ.Р.лар вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, ҳар бирларининг Когон туман "Б.Нақшбанд" зиёратгоҳи ҳудудида жойлашган савдо дўконлари 2017 йил ноябрь ойида вилоят ҳокимининг 22.05.2018 йилдаги "Бухоро вилоятидаги "Етти пир" зиёратгоғи мажмуаларидан "Баҳоуддин Нақшбанд" ансаблини қата реконструция қилиш ҳақида"ги 111-сонли фармойишига асосан будириб ташланганлигини, бироқ ҳозирги кунга қадар савдо дўкони учун ер майдони ва компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам сўради.

Аниқланишича, мурожаат қилган жами 9 нафар фуқаронинг савдо дўконлари вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши Когон туман ҳокимлигининг 03.08.2017 йилдаги қарорига асосан мазкур ҳудудда замонавий лойиҳалар асосида марказий автотураргоҳ ва миллий ҳунармандчилик расталари қуриш учун мазкур бино-иншоот буздирилган бўлсада, ер участкаси ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда ер эгасининг розилиги олинмаган ва ердан фойдаланувчи ҳамда ижарага олувчи билан келишув бўйича тегишли равишда туман ҳокимининг қарори чиқарилмаган.

Шунингдек, Когон туман ҳокимлиги томонидан ер участкасини олиб қўйиш, ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинмаган.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилганидан сўнг айрим ҳолларда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилмаган ва туман ҳокимлиги томонидан бузиш бошлангунгача пул компенсацияси тўлаб берилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомда

- (ўша вақтда амалда бўлган) ер участкаси ёки унинг бир қисмини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича — тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилиши;

- тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш, ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шартлиги;

- фуқаролар томонидан умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб қўйилган тақдирда уларга умрбод эгалик қилиш учун мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан тенг қийматли янги ер участкаси берилиши;

- пул компенсацияларини тўлашнинг аниқ муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан, бузиш бошлангунгача пул компенсациясини тўлаган ҳолда белгиланиши кўрсатилган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан ФИБ Когон туманлараро судига мурожаатчиларнинг манфаатини кўзлаб, уларга тенг миқдорда ер участкаси ажратиш ва компенсация тўлаш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризалар киритилди.

ТУЙҒУН АЗИМОВ,
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи