Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Халқаро ногиронлар куни Тожи бобо учун эсда қоларли бўлди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Сир эмаски, бу кун БМТга аъзо барча мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланиб, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ижобий ишлар олиб борилади.

Бинобарин, Бухоро шаҳар адлия бўлими ҳамда "Мадад" ННТнинг ҳудудий бюроси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида уйма-уй юриш давомида Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Қаххоров Тожи бобонинг гуруҳ ногиронлиги сабабли ногиронлик аравачаси билан таъминлашни сўраб қилган мурожаати, айнан бугун ижобий ҳал этилиши мурожаатчи учун эсда қоларли кун бўлди.

– Юртимизда ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга жамиятнинг ажралмас бир қисми сифатида эътибор қаратиб, шароитлар яратиб берилиши, хусусан, сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама кўмак берилиши бизларни жуда қувонтиради. Айниқса, адлия ходимлари томонидан мурожаатим эътиборсиз қолдирилмасдан, ижобий ҳал этилганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим - дейди Тожи бобо.

Маълумот ўрнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик ҳисоботига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногиронликнинг у ёки бу туридан азият чекади, 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади, ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир, дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди, шуни унутмаслик керак улар ҳам сиз ва биздек жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир.

Абдурахимхўжа БАФАЕВ,
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи