Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Деҳқон хўжаликларига 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади


Ер участкалари ва мол-мулкни солиққа тортишни янада такомиллаштириш, уларни баҳолаш ва ҳисобини юритишда замонавий усулларни жорий қилиш, ер ва сув ресурслари, ер қаъридан қазиб олинадиган фойдали қазилмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мустақиллигини янада ошириш мақсадида Давлат раҳбарининг 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармонга кўра:

барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;

 деҳқон хўжаликларига 1 куб метр сув учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингедк, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;

иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.