Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

2020 йилнинг ноябрь ойи учун энг яхши ходимни эълон қилинди


 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси Музаффаров Мухлис Зафарович бошқарма томонидан 2020 йилнинг ноябрь ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
     М.Музаффаров ўз меҳнат фаолиятини 2013 йил Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги Нотариал архив иш юритувчисида бошлаган. 2019 йилдан вилоят адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
    У бўлим фаолияти йўналишидан келиб чиқиб бошқарма тизимида иш юритишни ташкил этиш, назорат қилиш, уларнинг бу борадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, бўлим фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
    Бошқарма жамоаси Мазаффаров Мухлис Зафаровични мазкур эътироф билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.