Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан ўқувчи ёшлар ва педагог ходимлар учун тарғибот тадбири ташкил этилди.


 
 

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Қоракўл туманида фаолият юритиб келаётган Мадад ННТ билан ҳамкорликда Қоракўл туманидаги 15-сон умумий ўрта таълим мактабида  “8 декабрь -  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан ўқувчи ёшлар ва педагог ходимлар учун тарғибот тадбири ташкил этилди. 

    Тадбирда туман адлия бўлими ходимлари иштирокчиларни Бош қомусимизнинг 28 йиллиги билан табриклаб, конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида батафсил тушунтиришлар бериб, ўқувчилар ўртасида конституция бўйича ҳуқуқий саводхонликни ўрганиш мақсадида викторина савол-жавоблар ўтказилди.

    Шунингдек тадбир давомида "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди.