Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.


 
 


  Жорий йилнинг 5 декабрь куни Вобкент туманидаги 32-сон умумий ўрта таълим мактабида "8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги" муносабати билан “Конституция - ислоҳотларнинг асоси” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.

   Учрашувда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси У.Қайимов, туман адлия бўлими бошлиғи  Ж.Қандов, Олий Мажлис палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти Маънавият - маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзоси Х.Тўхтаевлар иштирок этди. 

    Масъуллар томонидан асосий қомусимизнинг халқаро инсон ҳуқуқ ва манфаатларига бевосита мос эканлиги таъкидланиб, тадбир иштирокчиларига конституциявий ҳуқуқ ва бурчлар яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тадбир якунида ўқув йили давомида спорт, фан, таълим йўналиши бўйича ютуқларга эришган бир қатор ёшлар тақдирланди.