Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди


 
 

Вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай байрам тадбирлардан бири Бухоро вилояти Транспорт бошқармасида ташкил этилди.

     Унда вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Б.Нишонов сўзга чиқиб, байрам билан иштирокчиларни муборакбод этиб, Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлаб ўтди.

     Шундан сўнг, бошқарма бўлим бошлиғи Б.Бахронов сўзни давом эттириб, "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, коррупция иллатининг салбий оқибатлари юзасидан қисқача тўхталиб ўтди.

     Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзаро фирк алмашилди.