Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.


 
 

Қоракўл туманидаги Тоифаланган обьектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий кисм ҳарбий хизматчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. 

    Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси, педагогика фанлари номзоди, дотцент Акбар Гулбоев ва туман Адлия бўлими етакчи мутахассиси Воҳид Хазратқулов қатнашиб, улар томонидан Конституциясининг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

    Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими ходимлари ижросида янграган шўх куй қа тароналар йиғилганларга хуш кайфият улашди.