Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

“8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун”


 
 

   Жорий йилнинг 7 декабрь куни Қоракўл туманида фаолият юритиб келаётган Мадад ННТнинг ҳудудий бюро ходими билан адлия ходимлари томонидан ҳамкорликда Қоракўл туман Тиббиёт бирлашмасида  “8 декабрь -  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан тиббиёт ходимлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди.

   Тадбирда туман адлия бўлими ходимлари иштирокчиларни Бош қомусимизнинг 28 йиллиги билан табриклаб, конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида батафсил тушунтиришлар бериб, ўқувчилар ўртасида конституция бўйича ҳуқуқий саводхонликни ўрганиш мақсадида викторина савол-жавоблар ўтказилди.

   Шунингдек тадбир давомида Мадад ННТнинг ҳудудий бўлими ходими Ў.Ҳайдаров томонидан "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан мамлакатда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда коррупция иллатининг салбий оқибатлари юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди.