Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Коррупцияга – тараққиёт кушандаси” иншолар танлови ғолиблари аниқланди


Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, “Регионал диалог” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил қилинган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови якунланди.

Бу йил мазкур танлов доирасида ташкил этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” иншолар танловида уч босқичда жами 17 мингдан ортиқ ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди.

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан илк бор ташкил этилган “Антикоррупция ҳафталиги” якунларига бағишланган маросимда ғолиблар тақдирланди.

Ғолиблар билан танишинг!

 Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида:
 1-ўрин. Темирхонова Салтанат Хужабоевна – Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
 2-ўрин. Ражабова Мохинур Худайберган қизи – Хоразм вилояти, Хазорасп тумани, 45-мактабнинг
9-синф ўқувчиси;
 3-ўрин. Одилова Барнохон Ойбек қизи – Андижон вилояти, Андижон туманидаги 10-ИДУМИ 11-синф ўқувчиси.

 Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида:
 1-ўрин. Орипова Нилуфар Зокир қизи – Жиззах давлат педагогика институти талабаси;
 2-ўрин. Имомова Дилдора Шухрат қизи– Жиззах политехника университети талабаси;
 3-ўрин. Ҳайитбоев Ёрқинжон Ўрмонали ўғли – Гулистон давлат университети талабаси.