Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Ёшлар коррупцияга қарши”, "Коррупцияга йўқ дейлик" шиорлари остида флешмоб ўтказилди.


 
 


Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари жойларда аҳоли ўртасида "Ёшлар коррупцияга қарши”, "Коррупцияга йўқ дейлик" шиорлари остида флешмоб ўтказилди. 
     Тадбир иштирок этган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ва бошқа фуқароларга адлия ходимлари томонидан коррупциянинг жирканч иллат эканлиги, унинг жамият  тараққиётига тўсиқ эканлиги ва бошқа салбий оқибатларини акс этирувчи, фуқароларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилувчи турли хилдаги буклет ва флаерлар тарқатилиши билан бирга Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали, “advice.uz” ҳуқуқий портали тўғрисида маълумотлар берилди.