Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.


 

  Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уларга яратилган имтиёзларни тушунтириш борасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
     Тадбирда Бухоро шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси Шухрат Набиев сўзга чиқиб, мамлакатмизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат туфайли бугунги кунда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, маҳаллий ва хорижий корхоналарни кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қонунчиликдаги имтиёзлар хусусида сўз юритди.
     Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан тадбиркорлик соҳасини тартибга солиш соҳасидаги мавжуд масалалар, бюрократик тўсиқлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ва бу борада тадбиркорлар билан фикр алмашиш имконияти яратилди.