Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Қоракўл туман ички ишлар бўлими ходимлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат курси ўтказилди


 

 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги "Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи билан тасдиқланган графикка мувофиқ жорий йилнинг 18 декабрь куни  куни Қоракўл туман Ички ишлар бўлими ходимлари учун карантин тартибларига қатъий риоя этган ҳолда туман адлия бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат курси ўтказилди.

    Тадбирда туман адлия бўлими ходимлари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти, мурожаатлар билан ишлаш тартиби юзасидан ҳамда мамлакатда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, текширишларда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан маъруза қилиниб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.