Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман шаҳар (адлия) бўлимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида М А Ъ Л У М О Т


Вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш, қонунчилик ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунчиликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини ҳамда нотариат ва адвокатура органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлашга йўналтирилган самарали механизмлардан фойдаланиш, бу соҳадаги ишларни доимий таҳлил қилиш тизими йўлга қўйилиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида 3 531 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 076 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 2 171 та мурожаат ёки 71 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, 1194 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 159 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.

II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил давомида жами 44 та мурожаатлар келиб тушган.

“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси ёки 44 фоизи қаноатлантирилиб, 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

III. Бошқарма томонидан жойларда ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва юридик хизматлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар муносабатларига оид қонун ҳужжатларига риоя қилинишини яхшилаш мақсадида белгиланган иш режага асосан доимий равишда жойларда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 1 037 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 220 та таклиф (шундан, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар сони 29 та) ва 3 854 та огоҳнома киритилган.

Киритилган тақдимномаларга асосан интизомий жавобгарликка тортилган шахслар сони 218 тани ташкил қилган. 131 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган. Бугунги кунда қолдиқдаги 28 та тақдимнома ва 79 та маъмурий таклифлар тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда.

IV. Бошқарма томонидан судларга киритилган даъво аризалар бўйича.

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида фуқаролар манфаатини кўзлаб, уларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш тўғрисида судларга жами 4 млрд. 976 млн. 929 минг 850 сўмлик 465 та даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даври бошида
1 млрд. 407 млн. 103 минг 775 сўмлик 15 та даъво аризалари қолдиқ бўлиб ўтган.

Киритилган даъво аризаларнинг 3 млрд. 055 млн. 319 минг 505 сўмлик 417 таси судлар томонидан қаноатлантирилган.

V. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича.

Ҳисобот даврида бўлим томонидан жами 39 та идоралар фаолияти ўрганилди. 39 та идоралар фаолияти таҳлил қилинди. 39 та идораларнинг статистик ҳужжатлари, шунингдек, 71 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шундан, 15 тасини қонун ҳужжатлари, 34 тасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, 20 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлар ташкил этди.

Ҳисобот даврида 31 та қонун ҳужжатларининг ижроси таҳлил қилиниб, ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 12 маротаба вазирликка таҳлилий маълумотлар киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 9 марта умумлаштирилган маълумотлар киритилди.

Шунингдек, жорий йилда вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 3 марта сўровномалар ўтказилиб, унда 3256 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланди. Сўровномалар якуни бўйича тегишли тартибда вазирликка ахборот берилди.

Мансабдор шахсларнинг маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги 94 та қарорлари киритилган таъсир чоралар натижасида бекор қилинди.

Бундан ташқари, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 28 та таклифлар тайёрланиб, тегишли тартибда вазирликка юборилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида интеллекуал мулкка ҳурмат ҳиссини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан вилоятдаги барча туманларда тадбиркорлик субъектлари орасида тарғибот тадбирлари ўтказилиб, ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4168-сон ва 2019 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4380-сон қарорларининг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилди. Жорий йилда яна 300 га яқин тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари, “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан ўз товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларини яратиб, улардан фойдаланган ҳолда фуқаролик муомаласига киритилиши бўйича тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг
22 октябрь санасида вилоятда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва жойлардаги мутасадди ходимлар билан амалий учрашув ташкил қилиниб, унда Интеллектуал мулк агентлиги директори томонидан “маҳаллий бренд”ларни ҳудудий мансублиги бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларни халқаро бозорда фаол тарғиб қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Худди шундай учрашувлар жорий йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари иштирокида вилоят ҳунармандлари ва тадбиркорлари билан ўтказилди.

Шу билан бирга, вилоят адлия бошқарма томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва “Ҳунармандлар” уюшмаси Бухоро вилоят бошқармасига Интеллектуал Агентлик томонидан тақдим этилган рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектларини ўзларининг маҳсулотларига нисбатан товар белгилари, товар келиб чиққан жой номалари (географик кўрсатгич) сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Интеллектуал мулк Агентлигига талабнома ва тегишли ҳужжатлар билан расман мурожаат қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида тегишли хатлар киритилди. Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2020 йил 2 декабрдаги ВХ-01-258-сонли хатида маҳаллий брендларни, товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини халқаро рўйхатга олиш бўйича “Ҳунарманд” уюшмаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан уста ҳунармандларга тарғибот ва ташқивот ишлари олиб борилаётганлиги, миллий ҳамда ҳалқаро рўйхатдан ўтиш истагини билдирган уста ҳунармандларга тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилишга кўмаклашиш маълум қилинган.

Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан доимий мониторинг амалга ошириб келинмоқда.

Бухоро вилоятида жорий йилнинг 28 декабрь ҳолатига 2147 та ер участкалари “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Шундан,

- 1311 таси аукцион савдоларига жўнатилган, шундан 794 таси электрон аукцион савдоларига қўйилган бўлиб, 488 таси аукционда сотилган;

- 503 таси ваколатли органлар томонидан рад этилган.

Низом талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 296 та таъсир чоралар, жумладан, 79 та огоҳнома, 159 та тақдимнома ва 47 та маъмурий таклифлар киритилиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторинг амалга оширилиб келинмоқда.

VI. Бошқарманинг нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими фаолияти бўйича.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар реестрида 31.12.2020 йил ҳолатида жами 601 та нодавлат нотижорат ташкилоти руйхатга олинган бўлиб, шундан 367 таси давлат рўйхатидаги ва 234 таси ҳисоб рўхатидаги ташкилотлар ташкил этади. 117 та диний ташкилотлар рўйхатдан ўтказилган бўлиб, мазкур ташкилотларнинг 107 таси исломий ва 10 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

Шунингдек, реестрда 47 та ассоциация, 53 та федерация, 16 та қўмита, 70 та жамғарма, 76 та жамият, 74 та марказ, 37 та касаба уюшмаси, 70 та партия ташкилоти, 42 та уюшма, 2 та ҳаракат, 13 та клуб ва 101 та турдаги ташкилот мавжуд.

Бошқармага 2020 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатга олиш бўйича жами 104 та аризалар келиб тушди. Ушбу ва қолдиқдаги 3 та аризалардан 71 таси қаноатлантирилди, 33 таси рад қилинди, 3 таси кўриб чиқилмоқда. Мазкур аризаларга асосан 22 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатига, 3 та ҳисоб ва 1 та қайта ҳисоб рўйхатига, 45 та қайта давлат рўйхатига олинди.

VII. Бошқарманинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаш фаолияти бўйича:

2020 йил мобайнида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жами 96 та (бошқармага 11 та, туман (шаҳар) адлия бўлимларига 85 та) қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун топширилиб, 81 та қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда белгилаб қўйилган норма талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги сабабли розилик имзоси қўйилди.

Бошқарма томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 56 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисобига олинган. Ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари расмий нашрларда эълон қилинди.

Бухоро вилояти бўйича давлат органлари ва ташкилотларида жами 219 та юридик хизмат штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан 25 та штат бирлиги вакант ҳисобланади. Вакант юридик хизмат штат бирликларининг 1 таси ҳокимликлар, 18 таси давлат бошқарув органлари ва 6 таси бошқа ташкилотларнинг ҳисобига тўғри келади.

Адлия вазирининг тегишли буйруқлари асосида 2020 йилнинг 12 ойи давомида жами 25 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 14 мартдаги “Юридик хизмат фаолиятига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-ум-сон буйруғига асосан Бухоро вилоят адлия бошқармасининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш комиссияларининг таркиби тасдиқланган бўлиб, 2020 йилнинг 12 ойи давомида 82 нафар юридик хизмат ходими суҳбатдан ўтказилди ва 10 нафари суҳбатдан ўтмаган деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизматлар фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг маълумотлар базаси танқидий қайта кўриб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Шунингдек, 27 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтказилди, шундан 22 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан ўтган деб топилиб гувоҳномалар берилди, 5 нафари эса аттестациядан ўтмаган деб топилди.

VIII. Бошқарманинг қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот фаолияти бўйича:

2020 йил давомида бошқарма томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижасида қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Адлия вазирлигига 83 та таклиф киритилган.

2020 йил давомида адлия бошқармаси томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, улғайиб келаётган ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишларни ўз вақтида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш мақсадида жами 15 125 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилган бўлиб, шундан 5 990 тасини оммавий ахборот воситалари орқали (шундан 192 та телевидение, 605 та радио, 173 та газета ва журналларда ҳамда 5 020 та веб саҳифа ҳамда бошқа ижтимоий тармоқлардада), 8 528 тасини оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларни ташкил этди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими