Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан маълумот.


Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар умумлаштирилиб, таҳлил қилинди.

I. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2020 йил давомида 3 531 та ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 076 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 2 171 та мурожаат ёки 71 фоизи қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га (1008) келиб тушган ва Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил давомида жами 44 та мурожаатлар кўриб чиқилган. “Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси ёки 44 фоизи қаноатлантирилиб, 23 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бошқарма раҳбарияти ва туман (шаҳар) адлия бўлим ходимларининг шахсий қабулларида 2020 йил давомида жами 1 372 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида 2020 йилнинг I ва II ярим йиллигида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш жадвали тасдиқланган.

Ташкил этилган сайёр қабуллар жараёнида жами 794 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шахсий ва сайёр қабулларда қабул қилнган жами 2166 та мурожаатларнинг 1582 та мурожаат қаноатлантирилди, 506 та марожаат бўйича мурожаат муаллифига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 79 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли ташкилотга кўриб чиқиш учун юборилди.

Бундан ташқари, мурожаатларнинг кўриб чиқиш аҳволи йиғилишларда танқидий муҳокама қилиниб, бу борада натижадорликни янада ошириш чоралари кўриб борилмоқда.

Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган ва қаноатлантирилган мурожаатларни, шунингдек мурожаатлар давомида энг кўп учраётган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар матбуотда ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиб борилмоқда.

Шунингдек, ижобий ҳал қилинган ва қаноатлантирилган мурожаатлар доимий равишда телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, босма ва бошқа электрон оммавий ахборот воситаларида ёритилиб борилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жами 2 701 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 2 353 таси ҳал этилган бўлиб, 1 650 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 70 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 233 тақдимнома, 290 даъво аризаси, 28 та маъмурий таклиф киритилган. Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 58 нафар ходим интизомий, 26 нафар ходим маъмурий жавобгаликка тортилиб, 8 233 328 511 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 77 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни ижтимоий ҳимояга доир қонунлар ижроси масалалари юзасидан, меҳнат низолари юзасидан ва уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан кўплигини кўрсатди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид жами 455 та шикоят, ариза ва таклифлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 359 таси ҳал этилган бўлиб, 221 таси қаноатлантирилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 62 % ни ташкил қилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 14 та тақдимнома, 10 та даъво аризаси киритилган. Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 3 нафар ходим интизомий, 99 923 063 сўм ундирилиши таъминланган. Шунингдек, 7 та ҳужжат бекор қилиниши таъминланди.

Мазкур соҳадаги таҳлил ҳам мурожаатларнинг уй-жой ҳамда ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, банк фаолияти ва солиқ соҳасига оид масалаларда кўплигини намоён этди.

 

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими