Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Матбуот анжумани ўтказилди


Адлия органлари фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка муҳим ахборотлар бериш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан ҳудудий адлия органлари томонидан бажарилган ишлар юзасидан ОАВ вакилларига ҳисобот бериш амалиёти йўл қўйилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро вилоят адлия бошқармаси биносида “Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида белгиланган устувор вазифалар”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари билан биргаликда ОАВ ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, блогерлар ҳамда бошқа соҳага қизиқувчи фуқаролар иштирок этди.

Тадбирда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Рўзиев томонидан бошқарманинг 2020 йилда бошқарма ва унинг тизимидаги туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериб ўтилди.

Жумладан, адлия органлари томонидан ўтган йил давомида жами 3531 та мурожаат кўрилганлиги ва ҳал этилган 3076 та мурожаатнинг 2171 таси яъни 71 % қаноатлантирилган.

Шунингдек, мурожаатлар ва иш режа асосида ташкилотларда ўтказилган ўрганишлар давомида жами 50470 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги ва уларни бартараф эттиришг мақсадида тегишли ташкилотларга 1037 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 220 та таклиф ва 3584 та огоҳнома киритилганлигига тўхталиб, киритилган таъсир чоралар натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг 218 нафар масъул ходими интизомий жавобгарликка, 131 нафар мансабдор шахс эса маъмурий жавобгарликка ва 2 нафар масъул ходим жиноий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари адлия органлари томонидан фуқароларнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида судларга жами 4 млрд. 976 млн. 929 минг 850 сўмлик 465 та даъво аризалари киритилиши натижасида фуқароларга судлар томонидан 3 млрд. 055 млн. 319 минг 505 сўмлик 417 та даъво аризалари қаноатлантирилган.

Тадбир давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари кун тартиби масала бўйича бошқарма марказий аппарати таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида-алоҳида тўхталиб, келгусида бу соҳаларда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, фирк-мулоҳазалар бўйича масъул ходимлардан тегишли жавоблар олишди.

Дарҳақиқат, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор этиб бориши янгиланаётган жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида ўзининг ижобий натижасини бериб, фуқароларимизнинг хабардорлик даражаси ошиб, биринчи навбатда, уларнинг ижтимоий фаоллигига, ташаббускорлигига ва айниқса мамлакат олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда янада фаол иштирок этишга ундайди.

Бекзод Нишонов, Ҳуқуқий тарғибот бўлими бошлиғи


0


0