Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

БУХОРО ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


Вакант лавозим номи

Ойлик маоши

Малакага оид талаблар

Асосий вазифаси

1

Шофиркон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

0,5 (ярим) ставка

1 750 000

 

(бундан ташқари мартаба даражаси ҳамда кўп йиллик иш стажлари учун тўловлар)

Олий,

Ҳуқуқшунос

давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

Ҳокимлик ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

 

2

Бухоро вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архив мудири

3 000 000

Олий, Ҳуқуқшунос, (мутахассислик бўйича камида
2 йил иш стажи)

 

Қуйидагилар идоравий нотариал архив мудирининг асосий вазифалари ҳисобланади:

нотариал архивда архив ишини ташкил этади ва бошқаради;

давлат нотариал идораларининг архив ҳужжатларини қабул қилади, рўйхатга олади, сақлайди ва улардан фойдаланишни таъминлайди;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал архивга ҳужжатлар тайёрлаш ва топшириш тартибини белгилаб беради ҳамда ҳужжатларнинг ўз вақтида архивга топширилишини назорат қилади;

Вилоят Давлат архивига ҳужжатларни илмий ва амалий қийматини экспертизадан ўтказиш ва доимий сақлаш учун тақдим этади;

давлат архивига топшириладиган ҳужжатларнинг рўйхатини тузади, сақлаш муддати ўтиб кетган ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисида далолатнома тузади ва белгиланган муддатларда Тошкент шаҳар Давлат архивига тегишли тартибда топширади;

бошқарма бошлиғи топшириғига кўра, йиғилиш ва анжуманларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 12.12.2010 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги нотариал архивлар штат бирликлари сони ва юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари, шунингдек, нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 20-сонли буйруғида белгиланган тартибда архивлар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорлари ундирилишини таъминлайди;

архив маълумотномаларини берганлик учун ундириладиган ҳақ миқдорлари асосида ҳисоботлар тузилиши ва адлия бошқармасига вақтида топширилишини таъминлайди ;

нотариал архивда иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда ўз нотариал архивини юритиши шарт;

архив маълумотномаларини берганлик учун ундириладиган тўловлар белгиланган тартибда фақат тегишли банк муассасалари орқали амалга оширишини таъминлайди;

нотариал архив ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг касб этикаси Қоидалари”да белгиланган касбий бурчлари ва адлия органлари ходимларига қўйиладиган талабларга, шунингдек, “Ички меҳнат тартиби қоидалари”га қатъий риоя қилинишини таъминлайди;

турли идоралар томонидан нотариал идорада мавжуд ҳужжатлар сўралганда адлия бошқармаси раҳбариятини хабардор қилган ҳолда беради;

нотариал архивга тегишли бўлган мебель ва компьютер техник жиҳозлари яроқлилиги борасида шахсан жавобгар ҳисобланади;

хавфсизлик ва техник қоидаларини назорат қилиб фавқулодда ҳолатлар содир этилиши олдини олиш чораларини кўради. Бинода ходимларни эвакуация қилиш схемасини тузиб, фавқулотда ҳолатлар бўйича масъул шахс ҳисобланади;

нотариал идора ходимларининг ишда бўлмаган вақтларида унинг сабабларини кўрсатган ҳолда бошқарма раҳбариятига билдиришнома киритади;

нотариал идора ходимларини хизмат зарурати туфайли ёки иш юритувида бўлган ҳужжатлар юзасидан суд-тергов органларига чақиртирилган бўлса, бир кунлик муддатда бошқарма раҳбариятига ахборот беради;

Адлия бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари кўрсатмасига асосан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.