Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди


Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. Бу тинчлик ва осудаликнинг орқасида давлатимизнинг оқилона сиёсати, ҳарбийларнинг юрт сарҳадларини фидорона қўриқлаётгани ётади.

Шу маънода халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда Мотамсаро она ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими яхши анъанага айланган бўлиб, бугун Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов, жанубий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, таълим муассасалари, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари Бухоро шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.


Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ўсиб келаётган ёш авлоднинг ота-боболари, бугунги ёруғ кунлар учун фидо бўлган инсонларни ёд этиб, тинчлик қадри ва аҳамияти ҳақида ижобий хулоса қилишлари учун алоҳида аҳамият касб этади.

Бекзод Нишонов, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи