Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Декрет пули нега кам тўланди?


Бухоро шаҳридаги Навбаҳор  маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро  Нилуфар Ширинова ҳомиладорлик таътили пуллари кам тўланганлигидан норози бўлиб, унга шу масалада ёрдам беришларини сўраб, шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Шаҳар адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Н.Ширинова  ҳақиқатан ҳам, 2013 йил 12 августдаги  буйруққа асосан Бухоро шаҳридаги 11-сонли кўп тармоқли марказий поликлиникада хизматчи лавозимида ҳамда 2013 йил 2 сентябрдаги  буйруққа асосан  қўшимча 0,5 ҳисса шаҳар Тиббиёт бирлашмасида иш юритувчи вазифасида ишлаб келган. 2020 йилнинг 6 октябридан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанлиги, лекин бу тоифадаги таътил учун унга фақат 1 ҳисса иш юритувчи лавозими бўйича тўлов амалга оширилганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2002 йил 1 апрелдаги   буйруғи билан тасдиқланган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-параграф  60-бандида “Ходим асосий иш жойидан ташқари ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида   ишласа, нафақа барча иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади” деб қайд қилинган.

Бундан ташқари,   Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарорига асосан қабул қилинган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг III-18-бандида “Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир” дейилган.

Мазкур қарорнинг 19-бандида “Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади” деб кўрсатилган.

Шаҳар  адлия бўлими томонидан  шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига  киритилган тақдимномага асосан Н. Шириновага ҳомиладорлик таътили нафақалари тўлаб берилди ва қонунбузилишига йўл қўйган, “билса — ҳазил, билмаса — чин” қабилида иш тутган масъул ходим   интизомий жавобгарликка тортилди.

Абдураҳимхўжа БАФАЕВ,
Бухоро шаҳар адлия бўлими бошлиғи