Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар - назоратда ва амалда


 Бугун, 25 январь куни Бухоро вилояти юридик техникуми мажлислар залида Адлия бошқармаси, Юристлар малакасини ошириш маркази ҳудудий филиали, вилоят юридик техникуми мутасаддилари ташаббуси билан “Президент ҳужжатларини назорат қилиш бўйича янги тизим жорий этиш масалалари” мавзусида семинар ташкил этилди.


Семинарда бошқарма бўлим бошлиғи Азиз Баротов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти борасида маъруза қилиб, унда белгиланган вазифалар бўйича қисқача тўхталиб ўтди, бинобарин, ijro.gov.uz тизими Адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказилишини маълум қилиниб, Президент қарор, фармонларида назарда тутилган топшириқлар ижроси назоратини ijro.gov.uz тизими орқали олиб борилиши тўғрисида маълумот бериб ўтилди.


Таъкидланишича ҳозирда ижро интизоми бўйича тайёрланган янги лойиҳага кўра Президент фармон-қарор, топшириқлари бўйича масъул вазирлик ва идоралари ҳар бир раҳбарларининг фармон-қарорни билиш даражаси баҳолаб борилади ва улар бу борада ўқитилади. Ҳар бир ижрочи бунга масъул ҳисобланади. Топшириқларнинг бажарилиши назорати эса Адлия вазирлиги ва унинг тизими, ҳудудий бошқарма, бўлимлари томонидан амалга оширилади.


Тадбир давомида бошқарма бўлими бошлиғи Бекзод Нишонов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят давлат органлари ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятини мониторинг қилиш натижаларига тўхталиб, 2020 йилнинг 2-ярим йиллиги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 47146 маротаба, шундан 21 771 маротабаси ОАВ орқали, 23061 маротабаси жойлардаги оғзаки тарғибот материаллари ҳамда 2314 маротабаси кўргазмали тарғибот материаллари эканлигини маълум қилинди.



Шунингдек, маъруза давомида айрим ташкилотлар томонидан тегишли маълумотларни ўз вақтида бермаслик ёки умуман тақдим этмаслик, сўралаётган ҳужжатларни тушунмаслик ҳолатлари ҳам йўқ эмаслиги, сабабли мазкур соҳада қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти борасида батафсил тушунтириш бериб ўтилди.


Тадбир якунида Юристлар малакасини ошириш марказининг ҳудудий филиали масъул ходими Сухроб Ҳайитов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, эндиликда адлия органлари ва муассасалари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар, юрисконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар ҳамда бошқа соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилиб, ҳудудлардаги эҳтиёж филиал масъул ходими томонидан ўрганиб борилиши айтиб ўтилди.



Тадбир якунида иштирокчилар тарғибот ишлари бўйича мавжуд муаммолар юзасидан ўз саволларига саволларига тегишли жавобларни олишиб, соҳани ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими