Bog'lanish

Telefon
(+998 65) 223-21-20

Elektron manzil
buxoro@adliya.uz

Xabarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қандай ҳолларда рад этилади?


Бухоро шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.А.Яров стажёри Маликова Шаҳлола Шариповна:

"Нотариат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига асосан Нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:
      -  бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;
      - бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса; 
      - муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса; 
      - юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса; 
битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса; 
      - нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса. 
      Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради. 
      Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш тўғрисидаги мурожаати рад этилган шахснинг илтимосига биноан рад этиш сабабини ёзма равишда баён этиши ва рад этиш устидан шикоят қилиш тартибини тушунтириб бериши лозим.